Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 28,83 сўмга пасайиб, 10 950,46 сўмни ташкил қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 21сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарниинг 21сентябрь куни амалда бўладиган қиймати
Унга кўра, долларнинг расмий курси 28,83 сўмга пасайиб, 10 950,46 сўмни ташкил қилди.
Евро эса сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 10,68 сўмга қимматлашиб, 10 958,13 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,18 сўмга арзонлашиб, 182,43 сўмни ташкил этди.