Хорижий валюталар ўзбек сўмига нисбатан мустаҳкамланди

Россия рубли, евро ва долларнинг қиймати сўмга нисбатан ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 20 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 20 сентябрь куни амалда бўладиган қиймати
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,60 сўмга кўтарилиб, 10 979,29 сўмни ташкил қилди.
Евро ҳам сўмга нисбатан мустаҳкамланди. Хусусан, 1 евро 20,94 сўмга қимматлашиб, 10 947,45 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 0,61 сўмга ошиб, 182,61сўмни ташкил этди.