Бу қизиқ

Сут маҳсулотлари қандай касалликларнинг олдини олади?

Италиялик шифокорлар сут маҳсулоти қайси касалликларнинг олдини олишини маълум қилишди
Sputnik
Неаполь университети олимлари ўтказган тадқиқотларга кўра, сут маҳсулотларини истеъмол қилиш қандли диабет касаллигининг иккинчи турига чалинишни олдини олади.
Қандли диабетнинг ушбу тури энг кенг тарқалган. Касаллик ошқозон ости бези етарли миқдорда инсулин ишлаб чиқара олмаганда ёки тўғри ишламаганда пайдо бўлади.
Маълум бўлишича, кунига бир стакан сут иккинчи тур диабет ривожланиш хавфини 10% га, кефир ва творог (кунига 200 гр) - 5% га, табиий йогурт (бир банка) - 6% га, ёғсизлантирилган сут маҳсулотлари эса 3 % га камайтира олади.
“Сут маҳсулотлари озиқлантирувчи моддалар, витаминлар ва бошқа биологик фаол компонентларга бой. Бундай маҳсулотлар глюкоза метаболизмига - организмда шакар қайта ишланишга ижобий таъсир кўрсатади. Пробиотиклар ҳам худди шундай таъсир қилади”, - дейди мутахассислар.
Шифокорларнинг таъкидлашича, бу маҳсулотлар ҳам барча озиқ-овқатлар сингари меъёрида истеъмол қилинганда фойдали.