ТОШКЕНТ, 19 сент - Sputnik Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг 15-16 сентябрь Самарқандда бўлиб ўтган саммити ҳақидаги хабарлар қамрови Telegram мессенжерида 340 миллион қамровдан ошди. Шунингдек, саммит ҳақида мессенжерда 51 минг дан ортиқ пост ёзилган. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ҳокимлиги маълум қилди
Саммит якуни бўйича 44 та ҳужжат имзоланди. Хусусан, Эрон ШҲТ даги мажбуриятлари тўғрисида меморандум имзолади. Шунингдек, Беларусь Республикасининг ташкилотга қабул қилиш жараёнлари бошлангани бўйича ҳужжат тасдиқланди.
Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Миср ва Қатарга мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш бўйича меморандумлар имзоланди. Баҳрайн, Мальдив ороллари, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма ҳам мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади.