ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ботир Зоҳидов Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Зоҳидов номзоди Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маъқулланган.
Зохидов Ботир Эркинович назначен хокимом Шайхантохурского района на внеочередной сессии Шайхонтохурского районного Кенгаша народных депутатов
Шу кунга қадар Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ботир Зоҳидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини (2003) ва Банк-молия академиясини (2008) тамомлаган.
Шайхонтоҳур туманига 2019 йил майидан буён Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳокимлик қилиб келаётганди. Тўхтаев 1996—1999 йилларда ҳам Шайхонтоҳур туманини бошқарган.