Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҚК Запорожьедаги “Карпатская сечь” батальони пунктига зарба берди

Оммавий ўт очиш зарбалари оқибатида 70 нафардан ортиқ украиналик ҳарбийлар ва жангарилар, шунингдек, тўртта зирҳли техника йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россия ҳарбийлари Запорожьедаги “Карпатская сечь” миллий батальонининг вақтинча жойлаштириш пунктига зарба беришди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.
“РФ Қуролли кучларининг оммавий ўт очиш зарбалари натижасида Долинка туманидаги 128-тоғ-ҳужум бригадасининг шахсий таркиби ва техникаси тўпланган жойларда, Запорожье вилоятининг Рибное туманидаги 102-ҳудудий мудофаа бригадаси ҳамда Запорожьедаги “Карпатская сечь” миллий батальонининг вақтинча жойлаштириш пунктида 70 нафардан ортиқ украиналик ҳарбийлар ва жангарилар, шунингдек, тўртта зирҳли техника йўқ қилинди”, - деди у.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.