Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Разведкачи Ғарб Украинага қандай ёрдам бераётганини айтди

РФ Қуролли кучлар разведка бўлимининг “Ладан” чақирув белгиси бўлган ҳарбийи Ғарб Укранани электроника, дори-дармон, қурол-яроғ билан таъминлаётганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Украина қўшинларида катта миқдордаги ғарбий электроника, дори-дармон, қурол-яроғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари бор. Бу ҳақда РФ Қуролли кучлар разведка бўлимининг “Ладан” чақирув белгиси бўлган ҳарбийи РИA Новости агентлигига маълум қилди.
“Улар Ғарбдан жиддий таъминотга эга, жуда кўп - электроника, дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари”, деб тушунтирди ҳарбий.
"Бир марта шундай бўлганини кўрдим, ерда “Жавелин” ётарди, бир йигит уни олмоқчи бўлди. Унинг остида эса “сюрприз” бор эди, натижада “икки юзинчи” тайёр. Йигит вафот этди. Шу сабабли, айтайлик, умуман ҳеч нарсага тегмасликка ҳаракат қиламан”, деди агентлик суҳбатдоши.
Россиянинг ҳарбий махсус операцияси фонида AҚШ ва унинг НAТОдаги иттифоқчилари Украинага қурол етказиб беришда давом этмоқда. Президент Жо Байден ленд-лиз тўғрисидаги қонунни имзолади, Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам учун ўнлаб миллиард доллар ажратмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.