Қиролича Елизавета II билан оммавий видолашув маросими якунланди

Елизавета II нинг дафн маросими бугун, 19 сентябрь куни Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Душанба куни Лондонда Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан оммавий видолашув маросими якунланди.
Елизавета II билан оммавий видолашув маросими тўрт кун давомида Вестминстер саройида чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан душанба куни соат 10:30 гача бўлиб ўтди. Сарой кеча-кундуз очиқ бўлди, қироллик штандарти билан қопланган ёпиқ тобут саройнинг сақланиб қолган энг қадимги қисми бўлган Вестминстер холлдаги махсус ерда жойлашган.
Вестминстер саройида қиролича билан хайрлашиш учун келганларнинг аксарияти 10 соатдан ортиқ навбатда турди.
Елизавета II нинг дафн маросими бугун, 19 сентябрь куни Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади. Маросим маҳаллий вақт билан 11:00 (Тошкент вақти билан 15:00) да ўтказилади.
Мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди.