ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 10 октябргача биринчи пахта терими тўлиқ якунланиб, иккинчи теримга ўтилади. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, жойлардан олинган таклифларга асосан ҳудудларда пахта йиғим-теримига оммавий киришиш 10 сентябрдан бошланган.
Бу йилги мавсум учун вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 21 379 та терим отряди шакллантирилган. Уларга 1 959 702 нафар теримчи бириктирилган.
“Ҳар битта отрядда ўртача 90-100 нафар теримчи меҳнат қилмоқда. Ҳозирда теримчилар орасида 100-150 киллограмгача пахта тераётганлар бор”, дейилади хабарда.
Пахта терувчилар кимлар:
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ишчилари - 605 136 нафар;
Маҳаллий аҳоли ва мавсумий ишчилар - 1 269 676 нафар;
Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган теримчилар - 64 972 нафар.
Бир нафар теримчига мавсумда ўртача 1,5 тонна пахта териш ҳисоб-китоб қилиниб, пахта йиғим-теримига жалб этилмоқда. Теримчилар ҳар килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда 1500 сўмдан ҳақ олмоқда.
Иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда берилади. Теримчиларнинг терган пахтаси учун терим пуллари ҳар беш кунда тўлаб берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда қўлда терилган ҳар килограмм пахта хомашёси учун ўтган тўланадиган пул миқдори ўтган йилга нисбатан ўртача 2500 — 3000 сўм атрофида ошган.