ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Тайвань ва Хитой ўртасида ҳарбий можаро юзага келган тақдирда Қўшма Штатлар оролни ҳимоя қилади. Бу ҳақда AҚШ президенти Жо Байден CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳа (ҳимоя қиламиз - тахминий таҳрир). Биз узоқ вақт олдин имзоланган нарсага розимиз. Биз орол билан ҳамкорлик қилишига қарамай, Тайванни Хитойдан мустақилликка эришишга ундамаймиз”, деди Байден.
Тайвань атрофидаги вазият август ойида AҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайбэйга ташрифидан кейин кескинлашган. Бунга жавобан Пекин орол қирғоқлари яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлаб юборди, Тайваннинг иккита жамғармасига, Пелосининг ўзи ва унинг яқинларига нисбатан санкциялар жорий қилди ва бошқа чоралар кўрди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги барча салбий оқибатлар учун жавобгарликни Вашингтон ва Тайбэйга юклади.
ХХР Тайваньсуверенитетини тан олмайди, уни ўз провинцияси деб ҳисоблайди ва унинг бошқа давлатлар расмийлари ва ҳарбийлари билан алоқаларига кескин қарши чиқади.