ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. АҚШ давлатларга қарши иқтисодий санкция жорий этиб, уларни бирлаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳий Раисий маълум қилди.
Раисийнинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг санкция сиёсати муваффақиятсизликка юз тутиши аниқ.
“Бир неча мамлакат АҚШ санкциялари остида. Улар (АҚШ – таҳр.) бундай хатти-ҳаракатлар билан давлатларни яқинлаштиришмоқда, уларнинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлашмоқда. Бу Америка санкцияларини самарасиз қилади”, - деди Эрон президенти CBS телеканалига берган интервьюсида.
АҚШ Эронга қарши 1979 йилда Ислом инқилобидан кейин қўллаганди. Ўшандан буён санкциялар бир неча марта кучайтирилган ва узайтирилган.