Доҳада илк бор ўзбек ҳунармандлари иштирокида кўргазма ташкил этилади

Мазкур кўргазмада 15 нафар моҳир ҳунарманд иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Қатар пойтахти Доҳада 24 сентябрь – 6 октябрь кунлари илк бор ўзбек ҳунармандларининг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Республика ҳунарманд уюшмаси хабар берди.
Мазкур кўргазмада 15 нафар моҳир ҳунарманд иштирок этади.
Кўргазма павильони миллий анъаналар асосида безатилади, шунингдек фестиваль майдони учун ажратилган ҳудудда мамлакат тўғрисида маълумот берувчи “Tourism & Travel Information” бурчагини ташкил этилади.
Кўргазма Ўзбекистоннинг туристик потенциалини ошириш, яқин шарқда миллий ҳунармандчиликни кенг оммага намойиш этиш мақсадида ўтказилмоқда.
Айтилишича мазку тадбир ўзбек маданияти ва урф-одатларини тўлақонли очиб беришга хизмат қилади.