ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Бухоро вилояти Бухоро туманининг Шейхон маҳалласида намунавий типдаги “Шейхан этно-марказ"и ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча мазкур марказнинг очилиш маросими бўлиб ўган. Тадбирда маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, Бухоро фольклори намуналари, халқ ўйинлари намойиш этилган. Миллий таомлар тортиқ қилинган.
Бухорода "Шейхан этно-маркази" очилди
© Бухоро вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
“Бу ерга илк келганимда бу жойларнинг манзараси, табиати ва маҳалладаги урф-одатларнинг азалдан сақланиб қолинганлиги, миллийлик акс этган қатриятларнинг ҳалиям давом этаётганлиги қувонтирди. Ва дўстимга бу ерга албатта, бир маскан қуриш кераклигини, масканда миллий этник таомлар, ўйинлар ва Насриддин Афандининг чиқишларини жонлантириб, келадиган меҳмонлар эътиборига ҳавола этишни таклиф этдим”, - дейди россиялик инвестор,“Шейхан этно маркази” ҳамкори Олег Спичак.
Бухорода "Шейхан этно-маркази" очилди
© Бухоро вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
Бундан ташқари, қишлоқ марказида супермаркет, дорихона, гўзаллик салони, ахборот маркази, тикув цехи, туроператорлик офиси, почта хизмати, авиа ва темир йўл чипталари кассаси, сувенир дўкони, электротехника буюмлари устахонаси, сартарошхона, қандолатчилик ва миллий ширинликлар тайёрлаш цехи, оилавий меҳмон уйи, пойафзал таъмирлаш устахонаси, кийим дўкони, миллий чойхона, велосипед ижара маркази ва нонвойхонани ўз ичига олган замонавий маиший хизмат уйини қуриш ҳам режалаштирилган.
Бухорода "Шейхан этно-маркази" очилди
© Бухоро вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
Маълумот учун, Шейхон қишлоғи узоқ йиллик тарихга эга. Қишлоқ аҳолиси деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланиб келган. Эътиборли жиҳати шундаки, қишлоқнинг ўзига хос тарихи, қадимий иншоотлари ва миллий урф-одатлари ҳозирги кунга қадар сақланиб келинмоқда. Этник қишлоқ туризм кластерини ташкил этишда қишлоқда шўрданак, қуруқ мевалар, миллий ширинликлар, полиз экинлари ва ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш жараёнларининг авлоддан-авлодга ўтиб келиши каби қадриятлар муҳим аҳамият касб этади.
Бухорода "Шейхан этно-маркази" очилди
© Бухоро вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
Қишлоқ аёллари ушбу маҳсулотларни тайёрлашда ҳар бир кўчадан битта хонадонда йиғилишиб қадимги урф-одатлар, миллий куй-қўшиқларни ижро этиб, лапархонлик, қадимги ривоятлар ва анъаналарни ёш авлодга етказиш жараёнида меҳнат қилишни одат тусига айлантиришган.
Бухорода "Шейхан этно-маркази" очилди
© Бухоро вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
“Сайёҳлар учун қишлоқ турмуш тарзини намойиш этиш бўйича қатор шарт-шароитлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда масъуллар зиммасига намунавий типдаги этнотуризм маркази, қўшимча туристик хизматларни ташкил этиш ва ушбу туризм қишлоғи бўйича 1-3 кунлик туристик пакет ишлаб чиқиш каби топшириқлар юкланиб, тузилган режага биноан зарурий чоралар кўрилди. Натижада янги туристик йўналиш пайдо бўлди”, - дейилади хабарда.
Бухорода "Шейхан этно-маркази" очилди
© Бухоро вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати
Бухорода "Шейхан этно-маркази" очилди
© Бухоро вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати