ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Швециянинг Nya Dagbladet нашри АҚШ Европада қуролли можаро ва энергия инқирозини олдиндан режалаштиргани ҳақидаги “даҳшатга солувчи ҳужжат”ни чоп этди.
Нашр ихтиёрида бўлган махфий ҳужжат - RAND Corporationнинг 2022 йилнинг январь ойида Оқ Уй учун тайёрлаган тавсияномасидан лавҳалар келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, RAND Corporation - АҚШнинг энг йирик таҳлилий маркази ҳисобланади. У ерда 1800га яқин ходим ишлайди. Ушбу марказ совуқ уруш йилларидан буён Вашингтоннинг ташқи сиёсати ва ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Хусусан, RAND Corporationнинг 2022 йил январь ойида Оқ Уйга жўнатилган ҳисоботида, Европа ва Германиядаги энергетика инқирози, шу жумладан АҚШнинг ишончли вакиллари орқали ЕИ сиёсатига қандай таъсир ўтказилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилган.
Унда RAND таҳлилчилари қуйилагиларни "башорат" қилишган:
Киев режими томонидан олиб борилаётган агрессив ташқи сиёсат Россияни Украинага ҳарбий аралашувга мажбур қилади. Бундан сўнг Вашингтон ўзининг узоқ кутилган мақсадини амалга оширади - Москвага нисбатан санкциялар пакетини жорий этилади.
Европа Иттифоқи иқтисодиёти бунинг натижасида “муқаррар қулаб тушади”. Бу эса, ўз навбатида ЕИдан "капитал ва ақл қочишига" олиб келади. RAND таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, Европанинг 9 миллиард долларгача бўлган ресурслари АҚШга оқиб кетади. Шунингдек ўқимишли европалик ёшлар ҳам Америкага кўчиб кетишга мажбур бўлади. Бундан Вашингтон мамнун бўлиши керак.
Лекин АҚШнинг асосий мақсади - Европа ва Германияни Россиядан ажратиб олиш дейилган ҳужжатда. Бунинг учун Вашингтон ЕИ раҳбариятидаги "фойдали ахмоқлар" ёрдамида Россия энергия манбааларини ЕИга келишни тўлиқ тўхтатиб, қўйиши керак.
Ҳужжатда тўғридан тўғри қуйидаги сўзлар келтирилган: "Германияни кучсизлантир, АҚШни кучайтир", АҚШ иқтисодини қўллаб-қувватлаш учун ташқаридан маблағ келиши керак, айниқса "банк тизимига шошилинч равишда".
RAND таҳлилчилари айтишига кўра, ушбу мақсадларни амалга оширишда энг катта тўсиқ бу - Германия мустақиллигининг тобора кучайиб бораётганидир. Бошқа нарсалар қаторида, Brexit ҳам Германияга кўпроқ мустақиллик бергани ва АҚШнинг Европа ҳукуматлари қарорларига таъсир қилишини қийинлаштиргани кўрсатилган.
Ҳужжатда тилга олинган ушбу бемаъни стратегиянинг асосий мақсади, нафақат Германия ва Россия, балки Берлин ва Париж ўртасидаги ҳам низо чиқариш ва ҳамкорликни йўқ қилишдир. “Агар бу яқинлашув (Франция ва Германия) юз берса, Европа АҚШ учун нафақат иқтисодий, балки сиёсий рақобатчига ҳам айланади”, — дейилади ҳисоботда.
Оқ уй учун ушбу вазиятдан ягона чиқиш йўли - ҳар икки давлатни Украинадаги можарога жалб қилиш, бу эса уларни пировардида Россия энергия таъминотидан бош тортишга мажбур қилиши муқаррар.
Бу ёғи янада қизиқроқ - ушбу иблисона режаларни амалга ошириш мақсадида, биринчи навбатда, Германия иқтисодини бутунлай барбод қилишга қаратилган стратегик режа тақдим этилган. "ГФРнинг ушбу тузоққа туширишда, "яшил" партиялар ва "яшил" ғояларнинг Европадаги етакчи ролидан фойдаланиш керак бўлади", дейилган хабарда.
“Германия экологик ҳаракати - ўта догматик ва фанатиклар ҳаракати бўлгани туфайли, уларни иқтисодий фактлар далиллардан чалғитиш ва манипуляция қилишга мос келади”, дейилади ҳужжатда.
Бу ерда гап Германия ташқи ишлар вазири Аннален Бербок ва иқтисодиёт вазири Роберт Хабек ҳақида кетмоқда.
"Ушбу сиёсатчиларнинг шахсий хусусиятлари ва нопрофессионаллиги - уларга ўз хатоларини ўз вақтида тан олишга имкон бермайди. Демак биз медиа майдонида тезда "Тажовузкор Россия" образини яратишимиз ва Германия яшилларини "уруш партиясига" айлантиришимизга имкон бор. Бу эса ўз навбатида исталган санкцияларни киритиш имконини беради", - деб хусосига якун ясайди RAND таҳлилчиси.
Дарҳақиқат, сўнгги ойлар воқеаларини эсга олсак айнан Бербок ва Хабер барча Россияга қарши санкциялар ташаббускори ва уларнинг босқичма-босқич кучайтириб боришмоқда.
Бошқа нарсалар қаторида, Бербок яқинда ўз сайловчилари қандай фикрда бўлишидан қатъий назар ва бу Германия аҳолиси учун қандай оқибатларга олиб келишидан қатъи назар - у қишда ҳам рус газини узиб қўйишини айтган эди.