ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Тайваннинг шарқий қисмида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Япониянинг миллий метеорология бошқармаси хабар берди.
АҚШ Геология қидирув хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Южинг ҳудудидан 85 километр шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда.
Япониянинг Окинава префектурасидаги Миякодзима, Исигаки ва Йонагуни оролларида цунами хавфи эълон қилинган
Ҳозирча қурбонлар ва вайронгарчиликлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаган.