Ўзбекистоннинг санъатсевар халқини яхши кўраман – Гоша Куценко

Россияда хизмат кўрсатган артист ўзбек тилини ўрганишни бошлашга ваъда берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Киночилар уйи”да Россияда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актёри Гоша Куценко билан ижодий учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Мен Тошкентга съёмкалар билан тез-тез келаман. Бундан 3 ой аввал “Севги мактублари” спектаклини олиб келдик. Ўзбекистон менга жуда ёқади. Айниқса, санъатсевар халқини яхши кўраман”, - деди актёр.
Куценко съёмка майдонларида продюсернинг ўрни ҳақида ҳам сўзлаб ўтди:
“Кинопродюсер бутун жараённи бошқаради. У нафақат кинофильм ишлаб чиқариш, балки уни тарғибот қилишга ва кейинчалик “тақдири узоқ яшаши”га ҳам масъул бўлади. Шунинг учун продюсер кадрлар етиштираётганда масъулият билан ёндашиш лозим”, - дейди Куценко.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Суҳбат чоғида россиялик актёр ўзбек тилини ўрганишни бошлашга ваъда берди.
Маълумот учун, Гоша Куценко “Манипулятор”, “Омадли жентельменлар”, “Сохта муҳаббат”, “Шифокор”, “Тўртинчи истак”, “Cурия сонатаси” каби фильмларда ўзига хос ролларни ижро этган.