ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг ФИФА кунлари доирасида сентябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун таркиби эълон қилинди.
Навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари 19 сентябрь куни бошланади. Йиғиннинг дастлабки куни Тошкентда ўтади, кейин эса терма жамоаси Камерун ва Коста-Рика терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олади.
Бош мураббий Сречко Катанец йиғинга 23 нафар футболчини жалб этган.
Сентябрь ойидаги йиғинида иштирок этадиган футболчилар
© ЎФА
Маълум қилинишича, Жалолиддин Машарипов жароҳатдан тикланаётгани сабабли чақирилмаган. "Aн-Насср" клубининг мурожаатига асосан футболчи ушбу йиғинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтмиз, Ўзбекистон миллий жамоаси 23 сентябрь куни Камерун, 27 сентябрда эса Коста-Рикага қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.