Норов БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон делегацияси Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. 19-24 - сентябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги мамлакат делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ҳамда кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.