ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. XIV Тошкент халқаро кинофестивалида доирасида машҳур америкалик актёр Жонни Депп тошкентлик томошабинлар билан суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
"Киночилар уйи"нинг кичик залида реал воқеаларга асосланган "Минамата" фильми намойиши бўлиб ўтди.
Фильмда Жонни Депп америкалик фотограф Смит ролини ўйнаган. Фильмда у симобдан заҳарланишнинг Минамата (Япония) аҳолисига таъсирини кўрсатиб берган.
Намойишдан сўнг киноижодкорлар ва актёр Жонни Деппнинг томошабинлар билан онлайн ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда талабалар жаҳон киноюлдузидан маслаҳат олиш имкониятига эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, Жонни Депп “Олтин глобус” мукофоти совриндори. Деппга машҳурлик олиб келган фильмлар: “Эдуард. Қўл-қайчи”, “Чарли ва шоколад фабрикаси”, “Эд Вуд”, “Суини Тодд” ва “Алиса мўъжизалар мамлакатида”, “Келин жасади” мултфильми, шунингдек, “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги капитан Жек Читтак образи.