Тожик-қирғиз чегарасида янги музокаралар олиб борилмоқда

Айтилишича, Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият томонлар назорати остида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон МХДҚ раҳбарлари чегарадаги вазиятни тартибга солиш бўйича янги музокаралар олиб бормоқда.
Айтилишича, Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият томонлар назорати остида.
Бугун келишувга риоя этилишини назорат қилиш бўйича қўшма комиссия ўз фаолиятини давом эттирди. Учрашув Исфара тумани, Қулканд маҳалласида бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълум қилишича, Тожикистон Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Паский-Ариқ ва Дустук қишлоқларини миномётлардан ўққа тутди .
Чегарадаги можаро натижасида 24 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 103 нафари яраланди.
Тожикистон томони ҳали жабрланганлар ҳақида маълумот бермади.