Самарқандда автомобиль ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди

Шаҳарда автомобиллар чекловсиз ҳаракатланиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бугундан Самарқанд шаҳрида транспорт воситаларининг ҳаракатига қўйилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилганди.
Вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилди ва махсус флайерлар ишлаб чиқилди.