ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Нур-Султон номи Остонага ўзгарди. Бу бўйича Қосим-Жомарт Токаев “Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, Қозоғистон пойтахти - Остона, шаҳарга аввалги номи қайтарилди. Шунингдек, президент бир марта 7 йилга сайланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат пойтахти номини Нур-Султондан Остонага ўзгартиришга розилик билдирганди.
Сешанба куни шаҳар маслаҳати шаҳар аҳолисига ушбу масала бўйича мурожаат қилган. Оммавий эшиттиришлар онлайн тарзда олиб борилган. Унда шаҳар аҳолиси ва жамоатчилик вакиллари иштирок этган.
Депутатлар мажлисида сўзга чиққанларнинг айтишича, улар пойтахтга аввалги номи қайтарилишини маъқуллашади, чунки Остона номи брендга айланган.