ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди, деб хабар берди Кремл матбуот хизмати. РИА Новости.
“Россия томони Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди”, — дейилган хабарда.
Бундан ташқари, икки томонлама кун тартибидаги айрим долзарб масалалар, жумладан, савдо-иқтисодий соҳадаги масалалар муҳокама қилинди ва Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ўзаро интилишлар тасдиқланди.