ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Davis Cup World Group I” мусобақасида япониялик спортчиларни 3-1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги саралаш босқичига йўл олди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчилар япониялик рақиблар билан тўртта учрашувда учта ғалабани қўлга киритиб, қуйидаги натижаларга эришди:
Денис Истомин - Шо Шимабукуро (6:3, 6:7, 6:7);
Сергей Фомин - Шинтаро Мочизуки (7:6, 7:6);
С.Файзиев / Д.Истомин – К.Уесуги / Й.Ватануки (3:6, 7:6(3), 6:2);
Сергей Фомин – Шо Шимабукуро (7:6(1), 7:5).
Мусобқада 24 та жамоа 12 жуфтликка бўлинган. Ҳар бир жуфтлик ғолиблари асосий жаҳон гуруҳининг саралаш босқичида иштирок этади, мағлуб бўлганлар эса 2023 йилда 1-жаҳон гуруҳининг плей-офф босқичида қатнашади.