ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Коронавирус касаллигининг давомли асоратлари аёлларда эркакларга нисбатан кўпроқ учрайди. Бу ҳақида Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.
Айтилишича, ЖССТнинг навбатдаги баёнотида келтирилган фактлар кўпчилик учун кутилмаган хулоса бўлди.
АҚШнинг Саломатлик кўраткичлари ва баҳолаш институти тадқиқотларига асосланган хулосалар шуни кўрсатадики, касаллик ҳар учинчи аёл ва ҳар бешинчи эркакда давомли шаклга ўтиши мумкин.
Қолаверса, СOVID-19дан кейинги бундай асоратларга дучор бўлиш эҳтимоли хотин-қизларда эркакларга нисбатан икки баробар юқори.
Маълумки, СOVID-19нинг ўткир босқичида 4 ҳафтадан зиёд вақт ўтиб, 12 ҳафтагача чарчоқ, тушкунлик, танадаги оғриқлар, юрак фаолияти бузилиши, нафас қисиши каби аломатлар кузатилган беморлар узоқ давом этадиган коронавирусни бошдан кечирганлар тоифасига қўшилади.
ЖССТ таҳлилларига кўра, пандемия бошланганидан сўнг икки йил ичида Европа минтақасига кирувчи 53 мамлакатда 17 миллион нафарга яқин бемор худди шу синдромдан азият чеккан.