ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik.Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган U-20 Осиё кубогида Хитой - Ўзбекистон учрашуви 2:1 ҳисобида якунланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи 4-туридан ўрин олган Хитой - Ўзбекистон учрашуви якунига етди.
Ўзбекистонликларнинг икки голига Акбар Ўктамов ва Жавоҳир Ўтамуродов муаллифлик қилди. Бундан олдин футболчилар Малдив, Мьянма ва Саудия Арабистонини мағлуб этганди.
Хитой - Ўзбекистон учрашуви
© Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси