Бугун паралимпия йўналишида касбий имтиҳонлар ўтказилади

Имтиҳон натижаларига кўра, улар орасидан 145 нафари танлаб олиниши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бугун паралимпия йўналишида ўқиш истагини билдирган 300 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ёшлар касбий имтиҳонлардан ўтишади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Республиканинг 5та Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида паралимпия йўналиши бўйича 1-курсга касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни бўлиб ўтмоқда.
Касбий имтиҳонлар
“Имтиҳон натижаларига кўра, улар орасидан 145 нафари танлаб олиниши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Имтиҳон жараёнларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар марказларнинг 1-курсига қабул қилинади.
Касбий имтиҳонлар
Имтиҳонлар Термиз, Навоий, Нукус, Қарши ҳамда Урганч шаҳарларидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида бўлиб ўтмоқда.