ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бугун Бухорода тунги хайрия пойгаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Югуриш мусобақаси азим Бухоронинг Эски шаҳар ҳудудида қуёш ботаётган маҳал бошланади.
Унда нафақат катта ёшдагилар, балки болажонларимиз ҳам иштирок этишлари мумкин.
Лойиҳадан тушган хайрия маблағлари музейларни кўриш қобилиятида нуқсони бўлган кишилар учун мослаштиришга йўналтирилади.