ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 сентябрда амалда бўладиган қиймати
© Марказий банк
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,61 сўмга қимматлашди ва 10 962,69 сўмни ташкил қилди.
Евро сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 17,00 сўмга арзонлашиб, 10 926,51 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли курси 1,08 сўмга пасайди ва 182,00 сўмни ташкил этди.