Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Херсон марказига ракета ҳужуми уюштирди

Киев режимининг зарбаси натижасида бир киши вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik. Украина Херсон марказига ракета ҳужуми уюштирди. Ракета вилоят маъмурияти биносига келиб тушган. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига маъмурият раҳбари ўринбосари маълум қилди.
Таъкидланишича, Киев режимининг зарбаси натижасида меҳнат бўлими бошлиғи яраланган. Унинг ҳайдовчиси вафот этган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.