ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Самарқандда бўлиб ўтган Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидан сўнг қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди.
Учрашувда икки давлат раҳбарлари тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, қўшин ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди.
Президенты Кыргызстана и Таджикистана провели очные переговоры по ситуации на кыргызско-таджикской границе после Самаркандского Саммита
© ШҲТ / ШОС
Таъкидланишича, ҳар икки давлат миллий хавфсизлик қўмиталари бўлиб ўтган воқеа сабаблари ва ҳолатлари юзасидан тергов ўтказиш бўйича Комиссия тузишади ва биргаликда иш олиб боришади.
Шунингдек, президентлар Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш учун Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини жадаллаштириш бўйича ҳам келишувга эришди.