ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Шаҳбоз Шариф сув тошқини пайтида ёрдам берган ШҲТ раҳбарларига миннатдорчилик билдирди

Покистон бош вазири ШҲТ саммитида яқинда мамлакатдаги сув тошқини талофотлари ҳақида сўзлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Покистондаги сув тошқинлари пайти ёрдам берган ШҲТ мамлакатлари етакчиларига миннатдорчилик билдирди
Унинг айтишича, Покистондаги сув тошқинларида 1,4 минг инсон ҳалок бўлган ва шулардан 400 нафари болалар бўлган, миллионлаб инсонлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Бош вазирнинг таъкидлашича, 40 йилдан буён давлат бошқарув соҳасида фаолият кўрсатган бўлсада, бундай қамровдаги ҳодисаларни кўрмаган

“Қўллаб-қувватлаш керак бўлган вақтда бизга ёрдам қўлини чўзганлардан миннатдормиз. Ушбу стол атрофида ўтирган инсонларнинг Покистон халқига қўллари очиқ ва сахий”, - дея ШҲТ мамлакатлари етакчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди Покистон бош вазири.