Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма, аҳоли эвакуация қилинмоқда - видео

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига кўра, ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашув қирғиз-тожик чегарасининг бутун узунлиги бўйлаб содир бўлмоқда.
Sputnik
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига кўра, ҳарбийлар ўртасидаги тўқнашув қирғиз-тожик чегарасининг бутун узунлиги бўйлаб содир бўлмоқда.
Аҳоли отишмалар бўлаётган чегара ҳудудларидан эвакуация қилинмоқда
Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Боткен вилояти ҳукумати 4 нафар Қирғизистон аскари яралангани ҳақида ҳам хабар берди.
Ўз навбатида, Тожикистон томони ўқ узишда Қирғизистон томонини айбламоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги тўқнашувлар сабабли икки давлат вилоятлари раҳбарлари ва чегарачиларнинг учрашувини ўтказишга келишиб олдилар