ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik Ўзбекистон Афғонистонни биргаликда қўллаб-қувватлаш фондини яратишни таклиф қилади деди президент Шавкат Мирзиёев
Президентнинг таъкидлашича, “ШҲТ мамлакатлари Афғонистонни ўз муаммолари билан ёлғиз қолдирмаслиги керак”. Мирзиёевнинг айтишича, Афғонистонни яккалаш радикализациянинг ошиши ва унинг террористик ташкилотлар учун майдонга айланишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Қобул билан қонструктив алоқалар ўрнатиш зарур.
“Яқинда бўлиб ўтган Тошкент конференциясини қўллаб-қувватлаганингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Унда афғон делегацияси ва ШҲТга аъзо мамлакатлар иштирок этиши дунё ҳамжамиятининг ушбу мамлакат билан ҳамкорлик йўналишларини яратишга ҳаракат қилаётганидан далолат”, - дейди Мирзиёев
Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фондни мазкур мамлакатга чегарадош бўлган Термиз шаҳрида – у ердаги мавжуд транспорт-логистика хабининг замонавий инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда, биргаликда таъсис этиш таклиф қилинди.