ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Мирзиёев Тоқаев билан учрашди – видео

Мирзиёев Тоқаевни Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида самимий кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашди.

Қозоғистон етакчиси 15 сентябрь куни ШҲТ давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган.
Маълумот учун, бугун эрта тонгда Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистон президентлари Самарқанддаги Конгресс марказига келишди ва умумий суратга тушиб, тор доирадаги учрашувга кириб кетди.