ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ошириш керак - Лукашенко

Беларусь президенти асоссиз санкциялар билан қандай курашиш кераклигини айтиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Самарқандда бўлиб ўтаётган йиғилишида банк соҳасига янгича назар ташлаш зарурлигини айтди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
“Асоссиз санкциялар, халқаро ҳисоб-китоблардан узилиш миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улушини ошириш, банк тизимида конвергенция зарурлигига олиб келмоқда”, дейди президент.
Шунингдек, у 2024 йилда ёзги спорт турлари ва 2026 йилда қишки спорт турлари бўйича ШҲТ мусобақаларини ўтказишни таклиф қилди.