Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Луганскдаги терактда ЛХР бош прокурори ва унинг ўринбосари ҳалок бўлди

Республика раҳбари Пасечник ЛХР бош прокурори ва унинг ўринбосари теракт натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) Бош прокуратураси биносида содир бўлган портлашда ЛХР бош прокурори Сергей Горенко ва унинг ўринбосари Екатерина Стегленко ҳалок бўлди.
Бу ҳақда РИA Новости агентлигига ЛХР Ички ишлар вазири ёрдамчиси Виталий Киселев маълум қилди. Кейинчалик унинг сўзларини ЛХР раҳбари Леонид Пасечник тасдиқлади.
Республика раҳбари Пасечник ЛХР бош прокурори ва унинг ўринбосари теракт натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлади, у Киев режими рухсат этилган барча мумкин бўлган чегараларни кесиб ўтганини айтди.
“Бугун террорчилик ҳаракати натижасида ЛХР бош прокурори Сергей Горенко ва унинг ўринбосари Екатерина Стегленко ўлдирилди”, деб ёзди Пасечник Telegram’да.
ЛХР раҳбарининг қўшимча қилишича, ЛХР ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Луганскдаги Бош прокуратура биносидаги портлашда иштирок этган шахсларни қидирмоқда.