ТОШКЕНТ, 16 сент - Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун кечқурун Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Sputnik мамлакат Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитовга таяниб, хабар берди.
Айни вақтда Самарқандда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22- мажлиси бўлиб ўтмоқда. Садир Жапаров ҳам мана шу саммитда иштирок этмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам шу ерда.
Журналист Азиза Қурбонованинг айтишича, ШҲТ саммитидан сўнг Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтади.
Бугун жума куни тонгда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида кенг қамровли зиддиятлар юзага келди. Қирғиз томон хабар беришича, Тожикистон чегаранинг бутун периметри бўйлаб қирғиз позициясига ҳужум қилган. Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистоннинг Боткен чегара отрядига қарашли Кўктош чегара пости ҳарбийлари келишувни бузган ҳолда, Тожикистоннинг Исфара чегара отрядига қарашли “Душанбе” чегара постига ўқ узганлигини маълум қилган.