ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Эрдоған Самарқандда Асад билан учрашиш имкони бўлмаганидан афсусда– ОАВ

Туркия расмийсига кўра, Россия томони Сурия ва Туркия муаммоларни енгиб ўтишини ва “келишув”га эриша олишини истайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Сурия президенти Башар Aсад Самарқанддаги саммитга келган тақдирда у билан учрашмоқчи эди. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси хабар берган.
“Эрдоған қуйидаги тарихий баёнотни айтди: “Афсуски, Aсад Ўзбекистонга келмади, мен у билан учрашган бўлардим”, дея Туркия етакчисининг сўзлари келтирилган.
Aввалроқ Эроннинг “Tasnim” агентлиги Туркия ва Сурия президентларининг Самарқандда бўлиши мумкин бўлган учрашуви ҳақида хабар берган эди. Бироқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг айтишича, Aсад тадбирга таклиф қилинмаган.
Туркия расмийсига кўра, Россия томони Сурия ва Туркия муаммоларни енгиб ўтишини ва “келишув”га эриша олишини истайди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтди. Унда 13 та давлат раҳбарлари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакчилари иштирок этди.