ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Эмомали Раҳмон ШҲТнинг гиёҳвандликка қарши тузилмасини яратишни таклиф қилди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқанддаги ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ШҲТнинг гиёҳвандликка қарши алоҳида тузилмасини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь, Мўғулистон ва Эрон етакчилари иштирок этмоқда.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Арманистон , шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.