ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Дунёда барқарорлик ва хавфсизликка оид муаммолар кучайди - Мирзиёев

Президент қайд этишича, жаҳонда ўзаро ишонч, адолат ва ҳамжиҳатликка бўлган талаб ортиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Қарама-қаршилик ва зиддиятли дунёда ишонч ва ўзаро тушуниш йўқлиги шароитида барқарорлик ва хавфсизликка таҳдидлар кучайди. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
У иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги, панедмиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги инқирози каби замонавий муаммолар хавф туғдиришини таъкидлади.
"Жаҳонда ўзаро ишонч, адолат ва ҳамжиҳатликка бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу муносабат билан очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. ШҲТ бундай мулоқот имкони борлигини кўрсатмоқда", дейди президент.