ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Биз Россия билан муносабатларга катта эътибор қаратмоқдамиз - Мўғулистон президенти

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзга чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Самарқанд саммитида Мўғулистон Россия билан яхши қўшничилик муносабатларига, шунингдек, Россиядан Хитойга ҳудуд орқали газ қувурини ўтказиш лойиҳасига катта эътибор қаратаётганини таъкидлади. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Бундан ташқари, у ўз нутқи давомида Мўғулистон ШҲТ билан ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз бугун Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бўлиб ўтмоқда. Унда 13та давлат раҳбарлари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этмоқда.