АҚШ Европани қутқаришдан бош тортди

Совуқ кунлар яқинлашиб келар экан, ЕИ давлатлари орасида хавотирлар ошмоқда, муносабатлар бузилмоқда. Қўшнилар бир-биридан айб қидириб, товон пуллари талаб қилмоқда. Ушбу инқирозинининг "сценарий муаллифи" эса океан ортидан туриб ўз ваъдаридан воз кечмоқда.
Sputnik
Ғарб матбуотида Америка нефть ва газ компаниялари раҳбарлари билан кўплаб интервьюлар чиқарилмоқда. Уларда раҳбарлар Европани тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шубҳасиз углеводород энергия манбаларидан қутқара олмаслиги ва Европа жиддий синовларга тайёргарлик кўриши, жумладан, ишлаб чиқаришни қисқартириш ва светни кўпрқ ўчириш кераклигини айтишмоқда.
Вазиятнинг ҳазили шундаки, айнан Вашингтон Брюсселдан Россия кўмири, нефти ва газига нисбатан мумкин бўлган барча чекловларни қўллашни талаб қилган, керак бўлса, мажбурлаган эди. Эмбарго жорий этилиши Россия иқтисодиётини қулатиши ва кўпчиликнинг наздида фақат энергия ресурсларини сотишдан олинган валюта киримларига асосланган бюджетни қуритиши керак эди. Қўшма Штатлар ўз сланец нефти ва суюлтирилган газини трансконтинентал таъминотини кўпайтириш орқали иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашини ҳар бурчакдан туриб таъкидлади. Ва шу сабабли саросима учун ҳеч қандай сабаб йўқдек эди.
Бироқ, Россия кўмирини сотиб олишни тўлиқ тақиқлаш ва нефть нархини максимал даражада оширишга уринишлардан сўнг, тўсатдан камайиб кетган углеводородлар ҳажмини ўрнини босиш жуда муаммо эканлиги ва бошқа мамлакатларда газ сотиб олиш бир неча баробар қимматга тушиши маълум бўлди. Масалан, бир тонна энергетик навли кўмир нархи ишончли тарзда 350 доллардан юқори бўлиб қолмоқда, бу бир йил аввалгидан камида уч баробар юқори.

Нефть бозоридаги вазиятни куни кеча АҚШ молия вазири Жанет Йаллен жуда тушунарли тарифлади. Россия нефти импортига тақиқ тўлиқ жорий этилгандан сўнг - бу имконият ҳамон кўриб чиқиляпи ва эмбарго йил охиригача кучга кириши мумкин - нархлар кескин ўсади. Яъни бир баррель нефть нархи 100 доллар бўлади. Бошқа таҳлилчилар бир баррелни ҳатто120-140 доллардан баланд нархда келтиришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, америкаликлар Европа импортида ўз ҳиссасини чиндан ҳам жуда кўп ва кескин оширди. Масалан, апрель ойи, яъни махсус операция бошланганидан икки ярим ой тўлиқ ўтмасдан ва Россия таъминоти камаймасдан туриб, америкалик нефтчилар европалик дўстларига рекорд миқдорда бир суткада 1,5 миллон баррель нефть сотган. Табиий газ экспорти ҳам ҳайратланарли даражада ўсди- биргина июль ойида америкаликлар умумий ҳажми 57 миллард куб метр бўлган суюлтирилган газни Европа портларига етказиб беришган. Шу билан Эски дунё асосий савдо бозорига айланди, у хорижда сотилган барча газнинг 68 фоизини ташкил этди, бу эса Американики. Бундан ташқари, президент Байден маъмурияти етказиб беришни янада кўпайтиришини қасамёд каби айтган эди. Ҳаттоки қўшимча 15 миллиард кубометр ҳақида ҳам айтилган эди. Айнан шу йўл, яъни юқоридаги рақамлар билан манипуляция қилиш орқали Европа иттифоқини ўз ноғорасига ўйнатишга мажбур қилди.
Аслида эса бозорни тақсимлашнинг энг оддий йўли бўлди, бир сотувчи бир томондан харидорни қўрқитса, бошқа томондан унга олтин тоғларни ваъда қилиб шунчаки рақибни қувиб чиқарди. Бу 90 йилларда жиноий элементлар ва рэкетчилар айлантирган схемаларга ўхшайди.
Дераза ортида анчайин илиқ сентябрь, океан ортидан эса муносабат ҳам ўзгарди. Уларнинг нима деяётганларини қисқача шундай дейиш мумкин: газ ҳам, нефть ҳам бўлмайди, аммо чиданглар.

Масалан, нефть-газ соҳасига сармоя киритишга ихтисослашган “Quantum Energy Partners” йирик акциядорлик жамияти вакили ҳозир ҳам, яқин келажакда ҳам ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мумкин эмаслигини чайналмасдан очиқчасига айтди. “Ёрдам бўлмайди-, дейди корхона раҳбари, на нефтга, на газга”.

Pioneer Natural Resources бурғулаш компаниясидаги ҳамкасблари ҳам унинг сўзларини қайтаришмоқда. Компания директорининг айтишича, Қўшма Штатларда бурғулаш миноралари сони ўзгармаган ва уларнинг сонини қўпайтириш яқин келажакдаги режаларда йўқ. Бундан ташқари, хом нефть қазиб олиш ҳатто кунига тахминан бир миллион баррелга камайиши кутилмоқда.
Чунки Европа Иттифоқи томонидан қўшимча чекловлар жорий этилиши амалда ҳал қилинган масала бўлганлиги сабабли, йил охиригача Россия нефти ва унинг маҳсулотларини Эски дунёга экспорт қилиш ҳажми камида 20 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бозорлар адекват муносабат билдирди- ва бир бочка эталон Brent нархи сўнгги сотувларда 95 долларда мустаҳкам турган, ва хориждан етказиб бериш ва баёнотларнинг пасайишини ҳисобга олсак, қора олтин нархи ҳеч тушмаслигини ишонч билан айтиш мумкин.
Александр Новакнинг сўзлари оловга мой сепгандек бўлди. У Европа Иттифоқига табиий газ экспортининг тахминан 50 миллиардга камайиши прогнозини эълон қилди. Бу 2021 йил натижаларига нисбатан учдан бир қисмга қисқаришини англатади. Бу Россия бюджети даромад олмай қолади дегани эмас. Яқин келажакда худди шундай қуввати 50 миллиард куб метр бўлган “Сибир кучи-2” газ қувурини қуриш бўйича якуний музокаралар ўтказилади. Таъминотни кўпайтириш ҳажми “Сибирь кучи-1” амалга оширади. Қисқа муддатда ушбу қувур орқали камида 20 миллиард куб метр кўк ёқилғи қуйилади. Владивостокдан Хитойнинг шимолий қисмига газ қувури ҳам техник ишланмалар жараёнида. Бу яна 10 миллиард дегани. Тўғри, санаб ўтилган лойиҳалар эртаданоқ ишга туширилмайди, лекин қувурлар ниҳоят Россия бозорини эҳтиёжлар бўйича Осиё-Тинч океани минтақасининг премиум ва деярли тубсиз майдонлари билан боғлайди.
Иссиқлик мавсумига жуда ноаниқ истиқболлар билан кираётган Европанинг ўзидаги америкалик энергетиклар баёнотларига келсак, бунда ҳеч қандай муболағасиз ҳамма нарсани кутиш мумкин - халқ норозилигининг портлашидан тортиб, ушбу сиёсий блокнинг жисмоний қулашигача.
Яқинда Польша бош вазири Германияни танқидлар остида қолдирди. У Германияни ҳозирги ҳолатда айблади. Моравецкийнинг айтишича, Европа энергетикаси ҳозир танг аҳолда, бунинг сабаби эса Берлиннинг кўмир ва атом электростанцияларидан муддатидан аввал воз кечишидир. Шунингдек, маълум сабабларга кўра энди ўз лойиҳа функцияларини бажара олмайдиган “Шимолий оқим” га ҳаддан ташқари қарамлик ҳам.
Аммо бу ҳаммаси эмас.
Ўша Польша немислардан Иккинчи жаҳон уруши йилларида оккупация даври учун бир триллион доллардан - тасаввур қиляпсизми- кўпроқ миқдорда компенсация талаб қилишини эълон қилди. Яъни Европа Иттифоқи бюджетидан қайтрилмайдиган молиявий ёрдамнинг асосий қабул қилувчиси бўлган Варшава асосий донор билан муносабатларини атайин мақсимал даражада ёмонлаштирмоқда. Бу фақат энергия инқирозидан чиққан тизимли сиёсий инқирознинг қанчалик чуқурлигидан далолат.
Польша раҳбарларининг сўнгги ҳафталарда айтган сўзлари бошқа пайтда дипломатик муносабатларнинг бузмаса ҳам, уларни совутиш учун етарли бўлар эди. Европа ичидаги давлатлараро муносабатларнинг бузилиши Европа инқирозини яққол акс эттиради. Бунда алоҳида иштирокчилар ғазаб билан углеводод кўрпасини ўзига тортиб олмоқда ва бир вақтнинг ўзида қўшниларидан айбдор қидиришмоқда.
Ушбу инқироз АҚШнинг қўллари билан яратилган. Европада ҳеч ким таназзул бошланмаслигига кафолат бера олмайди. Афтидан, инқироз яратувчилари ҳам худди шундай режалаштирган бўлса керак.