ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова БМТ Бош Aссамблеясида иштирок этиш учун Aмерика визасини олганини, бироқ Россия делегациясининг бошқа бир қатор аъзоларига ҳали виза берилмаганини айтди.
“Виза масаласига келсак, улар делегациянинг баъзи аъзолари - Сергей Викторович Лавров ва ҳамроҳлик қилувчиларнинг баъзиларига виза беришди. Қолганлар ҳақида ҳали бир қарорга келинмаган”, - деган Захарова.
“Менга виза беришди”, - деб аниқлик киритган у.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унга ҳамроҳлик қилувчи бир қатор шахсларга БМТ Бош Aссамблеясида иштирок этиш учун визалар берилганди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 20-26 сентябрь кунлари Нью-Йоркда ўтказилади.