Хорижий валюталарнинг янги курси белгиланди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янги қийматини белгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 16 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 16 сентябрь куни амалда бўладиган курси
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,94 сўмга қимматлашди ва 10 950,08 сўмни ташкил қилди.
Евро сўмга нисбатан кўтарилди. Хусусан, 1 евро 5,26 сўмга қимматлаб, 10 943,51 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли курси ҳам 0,88 сўмга кўтарилди ва 183,80 сўмни ташкил этди.