ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Туркманистон президенти Самарқандга келди

Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурида Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириши кўзда тутилган.