ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған Самарқандга келди

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Самарқандга етиб келди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Президент ШҲТ саммитида иштирок этишдан ташқари, Ўзбекистонда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған 16 сентябр куни Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашувда ғалла бўйича келишувнинг амалга оширилишини муҳокама қилади.
ШҲТ саммити

Эслатиб ўтамиз пайшанба куни Самарқандда ШҲТ давлат раҳбарлари саммити бошланади. Унда 15 га яқин давлат раҳбари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилотлар етакичлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу саммит Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даврининг якуни бўлади. Ўтган йил мобайнида ШҲТ доирасида Ўзбекистон томонидан 80 тадан ортиқ тадбирлар ташкил қилинди, уларнинг мантиқий натижаси сифатида Самарқанд саммитида 30 тага яқин давлатлараро ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Улар орасида минтақавий савдо, саноат кооперацияси ва транспорт алоқаларини рағбатлантириш концепцияси ва дастурлари бор. Шунингдек, яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа йўналишларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.