Тошкент вилояти дашт кенгликларига итолғи қушлари қўйиб юборилди - видео

Давлат экология қўмитаси ва ичики ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида итолғи (Falco cherrug) қушларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Тошкент вилоятидаги дашт кенгликларига итолғи қушлари қўйиб юборилди. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, Давлат экология қўмитаси ва ичики ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида итолғи (Falco cherrug) қушларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Шу муносабат билан, 14 сентябрь куни Фанлар академияси Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари Тошкент вилоятидаги дашт кенгликларига 7 дона итолғи қушларини қўйиб юборди.
Маълумот учун, итолғи қуши Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Қолаверса, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) Конвенцияси II иловасига ва Халкаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (МСОП) Қизил китобидан ҳам жой олган.