ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.
Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди.
Тожикистон президенти Ўзбекистонга келди
© Ўзбекистон президенти матбуот хизмати