ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

ШҲТ конституцияларини ўзига жамлаган китоб чоп этилди

Китоб саҳифаларидан Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон конституциялари ўрин олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. ШҲТ саммити олдидан ШҲТга аъзо барча мамлакатларнинг конституцияси илк бор яхлит тўплам ҳолида нашр этилди. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар конституциялари” китоби Самарқанддаги ШҲТ саммити арафасида академик А.Саидов масъул муҳаррирлигидаги чоп этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан тайёрланган мазкур тўплам ШҲТнинг расмий тилларида нашрдан чиқарилди.
Китоб саҳифаларидан Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон конституциялари ўрин олган.
Нашр ШҲТ миқёсида конституционализм ривожининг барча жабҳалари билан танишиш имконини беради.
“Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар даврида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг конституцион тажрибасини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса ушбу нашрнинг аҳамиятини янада оширади”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тўплам ҳар бир мамлакатнинг конституциявий ўзига хослигини, ШҲТ маконида конституциявий-ҳуқуқий плюрализм ва тадрижий ривожланишни намоён этиши билан ҳам аҳамиятли.